Uncategorized

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи Ў.Қобилов Тошкент шаҳрида жойлашган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди. Унда асосий эътибор соҳага оид Фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг ўрни, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий технология ва рақамлаштириш тизимидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни, техник ва технологик талабларнинг ижроси, санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш ҳолатлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишилди.

Шунингдек, корхоналарнинг зарур асбоб-ускуналар, приборлар билан жиҳозланганлиги, норматив ҳужжатларда назарда тутилган зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ўрганилди.

Маълумот ўрнида, айни пайтда 41 та этил спирти ташувчи транспорт воситаларида “GPSTreker” қурилмалари ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 42 та корхоналарга марказлашган видео кузатув воситалари ҳамда 44 та ишлаб чиқарувчи объектларга ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олувчи электрон ҳисоблагич воситалари ўрнатилиши таъминланди.

Инспекция бошлиғи томонидан соҳани рақамлаштиришда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимининг имкониятлари ҳамда ишлаб чиқаришда экспорт ҳажмини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда белгиланган режа-дастурлари асосида давом эттирилмоқда.

Tags:

Dekabr 2025
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Skip to content